Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги "дом"лардан бирида ичида одамлар бўлган лифт "қулади"

Лифт 9-қаватдан тушаётганда кескин тезлашган ва автоматик тормоз туфайли 5-қаватда тўхтаган.

586views0replies
0

РБК / Иллюстрация

Маълум қилинишича, ҳодиса 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан бирида содир бўлган.
Шу ерда яшовчи фуқароларнинг "Потребитель.уз"га хабар қилишича, фуқаролар 9-қаватдан тушаётганда лифт кескин тезлашган, 5-қаватга яқинлашганда эса автоматик тормоз тизими ишга тушган.
Фуқаронинг сўзларига кўра, уйнинг фойдаланишга топширилганига 3 йил бўлганига қарамай, айрим лифтларда эҳтиёт қисмлар йўқлиги сабабли ҳамон ишламай қолаётгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 16 қаватли бинода ичида 13 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетгани, натижасида фуқаролар жароҳат олганди. 
586views0replies
0

Комментарии