Туркиянинг Sunexpress авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 12 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда Boeing 737 типидаги самолётларда амалга оширилади.
Sunexpress авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган бўлиб, Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер асосида йўловчи рейсларини амалга оширади.