Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда "Олтиариқ-Қўқон" йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Олтиариқ туманида тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида, автомашина олд ўриндиғи пол қисмида бир дона қопда умумий қиймати 102 миллион сўмлик 700 донага яқин Тропикамид номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.