Поиск
RUUZ

Общество

АҚШ Ўзбекистонда инклюзив таълимни яхшилаш бўйича янги дастурни ишга туширди

Янги ташаббус мамлакатда янада инклюзив таълим тизимига асос солади ва мактаб ўқувчиларининг бошланғич малакасини оширади. Ушбу мақсадлар учун дастурнинг биринчи йилида 4,5 миллион доллар ажратилади.

56views0replies
0

uz.usembassy.gov

USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги ташаббусни эълон қилди, дея хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Саманта Пауэр Тошкентдаги мактаблардан бирига ташриф буюриб, ҳар бир боланинг мактабда муваффақият қозониши учун зарур бўлган таълим, материаллар ва қўллов сифатини яхшилашга кўмаклашувчи янги ташаббусни эълон қилди. Ушбу ташаббуснинг биринчи йилида 4,5 миллион доллар сармоя киритилади. 
Қайд этилишича, USAID бу янги ташаббус орқали боғчадан бошлаб 5-синфгача (К-5) бўлган ўқувчиларга самарали билим олишда кўмаклашувчи далилларга асосланган ҳамда инклюзив таълим амалиётларини синаб кўриш ва кенгайтиришда ҳукумат, ўқитувчилар, ота-оналар, имконияти чекланганлар ва фуқаролик жамиятини жалб этади.
"Инклюзив таълим тизими барча болаларга ўз эҳтиёжларини қондирадиган муҳитда ўқиш ва ривожланиш имконини беради. USAID ҳар бир ўзбекистонлик илм толибига инклюзив, сифатли ва тенг ҳуқуқли таълимни тақдим этиш учун ўз ҳамкорлари билан ишлашга интилади. Охир оқибат, бу барча болаларга бир кун келиб жамиятнинг тўлақонли иштирокчиси бўлишлари ва Ўзбекистон келажагига ҳисса қўшишлари учун зарур бўлган асосий кўникмаларни тақдим этади", - дейилади хабарда.
56views0replies
0

Комментарии