• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 октября 2023

Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилди

Ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноят иши қўзғатилди.

227
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура томонидан ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

227
0