• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 23 октября 2023

ОЧЛ. "Навбаҳор"да иродали ғалаба, ОКМК ва "Насаф" мағлубиятга учради

ОКМК ўз уйида "Насаф" эса сафарда мағлубият аламини тотиб кўрди.

389
0
arunfoot.com

Бугун, 23 октябрь Ўзбекистоннинг 3 та футбол жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур ўйинларини ўтказишди. Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Эроннинг "Сепахон" жамоасини ўз уйида қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси эса Эроннинг бошқа бир жамоаси "Нассажи"га қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган учрашувда наманганлик футболчилар иродали тарзда ғалаба қозонди (2:1) ва ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз уйида БААнинг "Шаржа" жамоасини қабул қилиб, кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида ҳакам томонидан "Шаржа" дарвозаси томон белгиланган пенальтини "Насаф" футболчиси Азизбек Амонов голга айлантира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида Тожикистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув пойтахтдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да старт олади.

389
0