• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 23 октября 2023

ОЧЛ. Бугун Ўзбекистоннинг 3 та клуби ўйнайди

ОКМК, "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари бугун, "Пахтакор" эса эртага ўйин ўтказади.

136
0
UzNews.uz

Бугун, 23 октябрь куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур доирасида Ўзбекистоннинг ОКМК жамоаси Эроннинг "Сепахон" жамоасига, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Эроннинг "Нассажи Мозандарон" жамоасига ҳамда Қаршининг "Насаф" жамоаси БААнинг "Шаржа" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

ОКМК ва "Навбаҳор" ўз майдонида ҳаракат қилса, "Насаф" сафарда рақиб жамоадан очко олишга уриниб кўради.

Ўйинлар бошланиш вақти:

ОКМК - "Сепахон" 19:00
"Навбаҳор" - "Нассажи Мозандарон" 21:00
"Шаржа" - "Насаф" 21:00

Маълумот ўрнида, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси эртага Тожикистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши майдонда саф тортади. Ушбу учрашув пойтахтдаги муҳташам "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да бошланади.

136
0