Поиск
RUUZ

Погода

Иш ҳафтаси сўнггида ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

285views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража атрофида, баъзи жойларда +20 даража бўлади.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
24-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари +22...+25 даража, жанубда +27 даража бўлади.
26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларда ёмғир ёғади, ҳарорат +15...+20 даражагача пасаяди.
27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +17...+22 даража бўлади.
Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Пойтахтда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +14...+16 даража бўлади. 24-25 октябрь кунлари ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +21...+24 даражагача кўтарилади. 26 октябрь куни ёмғир ёғади, ҳарорат +16...+18 даража бўлади.
285views0replies
0

Комментарии