Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, фуқаро Р.Э.И.га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.