Поиск
RUUZ

Общество

"Авария" сабабли 4 000 дан ортиқ одам ўляпти" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев кечаги видеоселекторда кўплаб ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар бўлаётгани сабабли депутатлар ва транспорт вазирини танқид қилди.

556views0replies
0

president.uz

Кечаги видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.
Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилди, дея хабар қилди президент Матбуот хизмати.
"Ёшлар ўляпти, 4 000 та, 4 200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак, чорраҳалар тўғирланмагани учунми?" - дея савол қўйди президент транспорт вазирига.
Масъулларнинг қониқарсиз фаолиятига депутатлар бефарқ бўлиб ўтиргани ҳам афсус билан қайд этилди.
"Нимага президент ташвиш қилиб, ҳаммани "ёндириши" керак? Нимага сизлар (депутатлар) "ёнмайсизлар"? Шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди - дод-фарёд одамлар ўлгани учун. Ижтимоий тармоқ дегани - халқни овози дегани", - деди давлат раҳбари.
Президент мисол сифатида Хитой пойтахти Пекин ва Россия пойтахти Москвадек йирик шаҳарларда тирбандлик деярли кузатилмаслигини тилга олди, Ўзбекистонда ҳам шунга интилиш шартлигини кўрсатиб ўтди.
Умуман, транспорт вазири ва бошқа мутасаддиларга жамоат транспортини ривожлантириш, светофорлар ва йўл чизиқларини ўрнатиш, тирбандликнинг олдини олиш, пойтахт кўчалари ва ҳудудлардаги йўлларни тартибга солиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди. 2024 йил бу борада жиддий ўзгаришлар йили бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
556views0replies
0

Комментарии