Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 21 ёшли йигит PUBG аккаунтини 17 млн сўмга сотишни айтиб, фирибгарликка қўл урди

Фирибгарликда гумонланувчи пулни олганидан сўнг, харидорга берган ваъдасини бажармай PUBG аккаунтини ўтказиб бермаган.

262views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 21 ёшли Т.И. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 17 315 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Киберхавфсизлик Ахборот хизмати.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидада яшовчи 21 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, А.И. жабрланувчи Т.И. билан Telegram мессенжерининг "monstersavdo" номли канали орқали танишиб, унга гўёки кучайтирилган "PUBG" аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан 17 315 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказдириб олгандан сўнг ўзаро келишмовчилик туфайли 12 000 000 сўм пулларини қайтарган, қолган қисмини қайтармасдан турли баҳоналар қилиб, ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида, Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
262views0replies
0

Комментарии