Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда рус тилига муносабат, Россияда ўзбек тилига муносабат билан мутаносиб бўлиши керак — Қодиров

Алишер Қодиров Россияда ўзбек мактабларини қуриш русларни камситиш бўлади деган депутатга муносабат билдирди.

3244views0replies
0

"Миллий тикланиш" ДП

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев куни кеча Россияга ташриф буюриб, Россия ҳукуматидан Россияда ўзбек диаспораси вакиллари ҳисобидан меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун хусусий боғчалар ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраганди. 
Аммо, россиялик депутат Михаил Делягин бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтди.

"Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш РФ фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ. Бу Россияни йўқ қилишга, аввал бегона, кейин эса душман анклавларни яратишга қаратилган, атайлаб олиб борилган сиёсатдир.
Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида. Аслида, улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим", — дейди Делягин "Говорит Москва" радиостанцияси билан суҳбатда. 

Шундан сўнг, "Миллий тикланиш" ДП раиси Алишер Қодиров россиялик ҳамкасби Михаил Делягиннинг гапларига муносабат билдирди. 
Қодировнинг фикрича, Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат Делягин айтганича бўлса, Ўзбекистонда рус тилига муносабат ҳам бунга мутаносиб бўлиши керак.

"Россия мактабларида ўзбек тилини ўргатиш рус миллатини камситиш ҳисобланади-ю, Ўзбекистон мактабларида рус тилида таълим берилаётгани ўзбекларни камситиш ҳисобланмайдими?", - дейди Алишер Қодиров.

3244views0replies
0

Комментарии