Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда аёлини рашк сабаб ўлдирган эркак 11 йилга қамалди — видео

2 нафар фарзандининг отаси аёлини бошқа эркаклар билан юрганлигидан шубҳа қилиб, ўлдирди.

562views0replies
0

Видеодан кадр

ЖИБ Мирзо Улуғбек судида ўз аёлини қотилига айланган эркакка суд ҳукми ўқилди. 
Маълум бўлишича, судланувчи ўзининг аёли билан Россияда узоқ муддат ишлаб келганидан сўнг аёлидаги ўзгаришларни сезади ва бошқа эркаклар билан ишқий муносабатда бўлганликда гумон қилган.
Гумонларга берилган эркак аёлини жорий йилнинг 17 май куни пичоқлаб ўлдирган.
“Кечки пайт ишга кетяпман деб кўчага чиқиб кетган. Лекин ҳеч қандай ишга ҳам бормаган. Менга шундай ёлғонлар гапиришни бошлади. Кейин билсам, спиртли ичимлик ичадиган бўлибди, тамаки чекадиган бўлибди. Яхши гаплашдим. Муросага келмоқчи бўлдим. Лекин бўлмади. Ҳақоратлади, нафсониятимга тегди. Нима қилганимни билмай қолдим. Фарзандларимга озор етказиб қўйдим”, — дейди судланувчи.
Суд ҳукмига кўра, эркак ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.
562views0replies
0

Комментарии