Поиск
RUUZ

Реклама

IZZY: қандай қилиб электросамокатларни барча учун қулай қилиш мумкин

Қачондир деярли барча йирик шаҳарлар транспортнинг кўплиги муаммосига учрайди. Бугунги кунда Тошкент Европа шаҳарлари 5-10 йилда ўтган трансформацияни бир йилда ўтмоқда.

108views0replies
0

Пойтахтда аллақачон тиқилинч вазиятлар, автотураргоҳлар етишмовчилиги ва экологиянинг ёмонлашиши каби муаммолар пайдо бўлган. Бундай вазиятда микромобиллик ечим бўлади – бу кўплаб ривожланган давлатлар танлаётган йўлдир.
IZZY вакиллари хавфсизлик талабларига жавоб берадиган электросамокатлар қандай қилиб қулай индивидуал транспортга айланиши ва шаҳарни барча учун қулай қилишга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.
Компания асосчилари Хорен Лазарян ва Шараф Ашуров транспорт саноати соҳасида кўп йиллик халқаро тажрибага эга ҳамда маҳаллий инфратузилма ва бозорни тушунадиган экспертлардир.
Бренд электросамокатларни ўйин-кулги эмас, балки замонавий транспорт сифатида тақдим этади. Бошқарувчилар қулай ва хавфсиз шаҳар яратган ҳолда, ўз мисолларида қандай қилиб бизнес давлат ва фуқаролар билан биргаликда ишлай олишини кўрсатмоқчи.
Электросамокат – бу ўйин-кулги эмас
IZZY асосчиларидан бири Хорен Лазаряннинг фикрига кўра, Тошкентда электросамокатларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ асосий муаммо тизимли ёндашувнинг йўқлигидадир. Айрим фойдаланувчилар индивидуал мобиллик воситаларига ўйин-кулги сифатида қарашди, уларга бошқариш қоидалари тушунтирилмаган, инфратузилма ҳам тайёр эмас эди. Натижада, катта авлод самокатларни транспорт тиқилинчлиги муаммосига ечим сифатида эмас, балки вазиятни қийинлаштирадиган восита сифатида қабул қилди.
Давлат шаҳардаги ҳаракатнинг янги иштирокчиларини тартиб солишга ҳаракат қилмоқда. 2023 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди ва бу айрим индивидуал транспорт турларига таъсир кўрсатди.
Ушбу янгилик фойдаланувчилар ва бизнес вакиллари ўртасида муҳокамаларни келтириб чиқарди. Айниқса электросамокатлар учун тезликни чеклаш, индивидуал транспортни ЙҲХДХ органларида рўйхатдан ўтказиш ва уни бошқариш учун гувоҳнома олиш ҳақидаги қисмлар бўйича кўплаб саволлар пайдо бўлди.
Йўллардаги хавфсизлик – умумий жавобгарлигимиздир
IZZY Тошкентда кикшеринг бозорига кириб, йўлнинг ўтиш қисмларида электросамокатлар учун тезликни 20 км/соат этиб белгилади ҳамда тезликни 5 км/соатгача чеклаган ҳолда, боғ ва хиёбонлар ҳудудларини электросамокатлардан фойдаланиш учун деярли ёпди. GPS-навигаторлар шарофати билан, автотураргоҳ ҳудудига кирганда тезлик автоматик тарзда пасаяди. Компания ушбу чекловларни йўллардаги вазиятларни баҳолаб ва синов ҳаракатларини амалга ошириб, шунингдек, халқаро тажрибаларга таянган ҳолда белгилади. Энди Ўзбекистонда бу каби чекловларни қонунан жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Бренднинг барча самокатлари янги ва мунтазам равишда техник хизмат кўрсатишдан ўтади. Улар ёруғлик акс эттирувчи элементлар, бурилиш сигнали, фара, амортизация ва иккита ғилдиракда тўхташ имкониятларига эга. Булар самокатда юришни максимал даражада хавфсиз қилиш ва мобиль транспортни шаҳар инфратузилмасига органик равишда мослаштириш учун қилинган.
Ҳар бир қурилма индивидуал рақамга эга – шу тариқа сервис учун ҳисоб юритиш анча осон бўлади. Хорен Лазарян ва Шараф Ашуровнинг фикрига кўра, кикшеринг корхоналари томонидан шундай рақамлашнинг ўзи кифоя – самокатни Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳасида айтилганидек ЙҲХДХ органларида рўйхатдан ўтказишнинг кераги йўқ. Агар ҳайдовчи компания самокатидан фойдаланган ҳолда ЙҲҚни бузса, самокат рақами ва рўйхатдан ўтказилган телефон рақами ёрдамида унинг шахсини аниқлаш осон бўлади. Қоидабузарлик содир бўлганида, компания бундай маълумотларни тартибни сақлаш органлари ходимларига тақдим этиши мумкин.
Компания жамоаси мустақил равишда ёки бозордаги бошқа иштирокчилар билан ҳамкорликда фойдаланувчиларга индивидуал транспортни бошқаришга онгли равишда ёндашишга ёрдам беришга тайёр. Масалан, компания фойдаланувчилар керакли кўникмаларга эга бўлиши мумкин бўлган IZZY бошқарув академиясини ташкиллаштирди. Бу ЙТҲ ва жароҳат олиш хавфини камайтиришга ҳамда хавфсизлик ва бошқарув маданиятини оширишга имкон беради.
IZZY бренди Gross компанияси томонидан ташаббус кўрсатилган Xavfsiz Harakat лойиҳасига қўшилишни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг мақсади – хавфсиз йўл ҳаракатини тарғиб қилишдир ва бу IZZY принципларига ҳам мос келади.
IZZY компаниясини шаҳарнинг ташқи кўриниши ҳам ўйлантирмоқда, шу сабабли у ўзининг электросамокатлар станцияларини пиёда ва автотураргоҳларга халақит қилмайдиган, ва кўчаларнинг ташқи кўринишини бузмайдиган органик равишда жорий қилишга ҳаракат қилмоқда. Булар билан бир қаторда, бренд айрим ҳудудларда пандус ва сунъий йўл нотекисликларини ўрнатишни, бордюрларни тартибга солиш ва йўлакларни бўяшни режалаштирмоқда.
Сервис асосчилари биргаликда ишлаш, тажриба билан бўлишиш ҳамда хавфсиз ва қулай шаҳар яратишга ҳисса қўшишга тайёр.
Реклама ҳуқуқи асосида
108views0replies
0

Комментарии