Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта сўнггида Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

600views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +24...+27 даража бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилояти чўл ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, ҳарорат +17...+22 даражагача пасаяди.
Эртага, 21 октябрь куни шимоли-ғарбий ҳудудлардан булутлилик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Навоий ва Бухоро вилоятларида кечаси ва эрталаб, қолган ҳудудларда кун давомида ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
22 октябрь, якшанба куни республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ва кечга томон Навоий вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилди.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +7...+12 даража, кундуз кунлари +18...+23 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда 20-22 октябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 21 октябрь куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +10...+13 даража, кундуз кунлари +20...+23 даража бўлади.
600views0replies
0

Комментарии