Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида ўқувчи қизга тегажоғлик қилган 51 ёшли эркак 5 суткага қамалди

У кўчада мактаб ўқувчисига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажоғлик қилган.

166views0replies
0

UzNews.uz

Қибрайда кўчада мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукм чиқарди. Бу ҳақда UzNews.uz манбаси хабар берди.
Суд ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 11:00 ларда 51 ёшли эркак кўчада кетаётган ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган мактаб ўқувчиси Ш.Ф.га шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажоғлик қилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар эркак ҳақиқатдан хам ҳуқуқбузарликни содир қилганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Суд ҳукмига кўра, эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
166views0replies
0

Комментарии