Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда аёл ўзини йигит қилиб кўрсатиб, 18 ёшли қизнинг беҳаё видеосини тарқатмоқчи бўлди

У Telegram орқали қиз билан танишган ва уни севиб қолганини айтиб, қизнинг беҳаё видеоларини қўлга киритган.

2606views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Андижон туманида яшовчи 18 ёшли қиз ариза билан мурожаат қилиб, бир йигит унинг беҳаё тасвирли видеоларини интернетга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
20 ёшли аёл ўзини йигит дея таништириб, 18 ёшли қиз билан Telegram орқали танишган. У қизга келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, ишончига кириш орқали қизнинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритган. Қизни видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига 1 млн талаб қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, "йигит" пулларни олаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган шахснинг содир этилиб, фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
2606views0replies
0

Комментарии