Поиск
RUUZ

Общество

Туристдан пора олгани айтилган ходимни топишнинг имкони бўлмади — "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ (видео)

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ туркиялик турист томонидан элон қилинган Ўзбекистон темир йўлида пора эвазига жой ўзгартиргани ҳақидаги видеога изоҳ берди.

577views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, ижтимоий тармоқларда Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи ўз вагонидан юқори тоифадаги вагонга ўтиш учун вагон кузатувчисига пул берганлиги ва вагон тоифасини ўзгартирганлиги ҳақида видео тарқалди. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг ёзишича, ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилган. Аммо, керакли маълумотлар (қайси кун, қайси поезд, қайси вагон) эканлигини видео роликда акс этмаганлиги сабабли ҳолат ўз исботини топишини ва айбдор ходимни аниқлашнинг имконияти топилмаган.
"Ушбу жараёнда ОАВларида тарқатилаётган ҳар бир маълумот, фуқароларимизнинг ва юртимизга ташриф буюрган меҳмонларимизнинг мамлакатимиз темир йўллари ҳақида салбий тасаввурлар пайдо бўлишига олиб келади.
Шу боис, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ раҳбарияти фуқароларимизнинг Сизлардан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган, исботланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўрайди.
Шунингдек, юқоридаги ҳолатлар учраган тақдирда, зудлик билан жамиятнинг ишонч телефонига (+99871-299-94-50) қўнғироқ қилишингизни ёки @pastrans Telegram манзилига мурожаат қилишларингизни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳам нидерландиялик сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюриб, темирил йўл поездига чиққан ва поезддаги ходимга 15 доллар пора бериб, экономдан VIP-классга ўтганди. Унинг бу ҳолат ҳақидаги видеоси тарқалганидан сўнг ходим ишдан олинганди.
577views0replies
0

Комментарии