Поиск
RUUZ

Общество

Бўстонлиқда 1 миллиард долларлик ГТЭС қурилади

Хитой компанияси билан умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган ГТЭС қуриш бўийча келишув имзоланди.

143views0replies
0

uzgidro.uz

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
"Бир макон, бир йўл" форуми доирасида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва Хитойнинг “China Southern Power Grid International” компанияси станциянинг истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишувни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида ушбу компания билан қиймати 1 млрд 640 млн долларга тенг, қуввати 820 МВт бўлган 3 та лойиҳа: “Юқори Пскем” ГТЭС (қуввати 200 МВт), "Қаратерен" ГТЭС (500 МВт) ҳамда “Юқори Пскем” ГЭС (120 МВт) гидроиншоотларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.
143views0replies
0

Комментарии