Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди

Президент Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов ассоциацияга раис этиб тайинланди.

626views0replies
0

МОҚ

Мамлакатда аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ассоциациянинг илк Конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда Президент Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, финтес ва масрестлинг федерациясининг масъуллари иштирок этишди.
Тадбирда Одил Абдурахмонов номзоди Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раислигига илгари сурилди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва Одил Абдурахманов янги ташкил этилган ушбу ассоциация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Кун тартибига мувофиқ, Ассоциация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ҳамда Шоҳруҳ Далиев Ассоциация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланишди.
Шунинг билан, Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясининг Конференцияси ўз ишини якунлади.
626views0replies
0

Комментарии