Поиск
RUUZ

Общество

“SILK AVIA”даги “Uzbekistan Airports” нинг 100 фоиз улуши “Uzbekistan Helicopters” га ўтказилади

Авиакомпания устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” улуши “Uzbekistan Airways” таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” устав капиталига ўтказилмоқда.

185views0replies
0

UzNews.uz

“Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабарига кўра, Президентнинг “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинган.
Таъкидланишича, қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
“SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
“Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади;
“SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
“Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
185views0replies
0

Комментарии