Поиск
RUUZ

Общество

"Шарқ тароналари" халқаро фестивали Самарқанддан Наманганга "кўчади"

Қадимий Ахсикент шаҳрида туризм кластери яратилади, бугунги кунда бу ерда ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда.

269views0replies
0

president.uz

Президент ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясида UzNews.uz мухбирига Ахсикент археологик меросини муҳофаза қилиш ва тадқиқ қилиш бошқармаси бошлиғи Анвар Икромов маълум қилди.
Наманганда ушбу муҳим тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда: ўнлаб меҳмонхоналар қурилиб, зарур инфратузилма яратилмоқда.
"Наманган вилоятининг туризм салоҳияти юксалиб бормоқда. Туризм кластери яратилмоқда, ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда. Тез орада у ерда жаҳонга машҳур "Шарқ тароналари" фестивали бўлиб ўтади", – деди Анвар Икромов.
Таъкидлаш жоизки, "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали Самарқанд шаҳрида 1997 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Бу йил номаълум сабабларга кўра қолдирилди.
269views0replies
0

Комментарии