Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент вилоятида Қўриқлаш хизмати ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда айбланаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан жорий йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш.Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш.Ш. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.