Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Оролбўйида "яшил" технологияларни ривожлантириш мақсадида кўргазмали технопарк ташкил этишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти "Яшил ипак йўли" доирасида бир қатор таклифларни, жумладан, яшил ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, кам углеродли иқтисодиётни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва бошқа таклифларни билдирди.

134views0replies
27

president.uz

Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда “Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида “Яшил ипак йўлини” биргаликда барпо этиш” мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди.
Давлат раҳбари минтақадаги аномал б-ҳаво шароитлари, тез-тез юз бераётган қурғоқчилик ва чанг бўронлари, ерларнинг шиддат билан деградацияга учраши ва чўлланиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши кўринишида намоён бўлаётган мураккаб экологик вазиятга тўхталиб, давлатимиз раҳбари Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири эканини қайд этди.
Шу муносабат билан қуйидаги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди:
— "яшил" технологияларни кенг жорий этишга асосланган дастурларни илгари суриш учун етакчи Хитой компаниялари ва хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда Оролбўйи ҳудудида махсус кўргазмали технопарк ташкил этиш;
— Марказий Осиёда яшил ривожланиш мақсадларига эришишда фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун 2024 йилда Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш;
— иқтисодиёт тармоқларини "яшил" трансформация ва рақамлаштириш, транспорт ва энергетика соҳаларида барқарор инфратузилмани яратиш, "яшил" саноат қувватларини ишга тушириш, қашшоқликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ва лойиҳаларни ўз ичига олган "яшил" ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш, "ақлли" қишлоқ хўжалигини ривожлантириш;
— Ўзбекистонда кам углеродли иқтисодиёт ва "тоза" технологияларни ривожлантириш, минтақа мамлакатларида юқори экологик стандартларни жорий этиш учун "Яшил" молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш;
— Оролбўйи минтақаси халқаро инновациялар маркази негизида "яшил" билим ва ечимларни узатиш бўйича илмий-ахборот платформасини яратиш;
— етакчи хорижий университетлар ва ўқув марказлари билан биргаликда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети негизида яшил ривожланиш ва экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш;
— таниқли шахслар иштирокида этно-экологик фестиваллар, форумлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирларни ўтказишни назарда тутувчи «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида "яшил" маданиятни ривожлантириш бўйича глобал дастурни ишга тушириш.
Шавкат Мирзиёев нутқи сўнггида форумнинг самарали натижалари инсониятнинг "яшил" келажагини барпо этиш йўлидаги умумий ишга қўшиладиган муҳим ҳисса бўлишига ишонч билдирди.
134views0replies
27

Комментарии