Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонлик олима аёл ерёнғоқнинг янги навини яратди

У мазкур навни яратиш учун 17 йил давомида бир қатор илмий изланишлар олиб борган.

192views0replies
0

Ерёнғоқнинг янги "Лидер" нави яратилди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфурат Аманова 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борган.
Изланишлар натижасида олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган "Лидер” навини яратишга ва Давлат Реестрига киритилишига муваффақ бўлди.
“Ушбу янги нав ҳам пичан жиҳатидан, ҳам ҳосилдорлиги жиҳатидан жуда юқори потенциалга эга бўлган янги нав. Айни вақтда ерёнғоқдан энг максимал ҳосилдорлик АҚШда 4-4,5 тонна, Хитойда 3-3,5 тонна, бизнинг республикамизда биринчи 6,5 тоннагача ҳосил олиняпти"- дейди Махфурат Аманова.
192views0replies
0

Комментарии