Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди

Давлат раҳбарлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 20 млрд долларга етказиш, Тошкентда Хитойнинг иккита олий ўқув юртининг филиалларини очиш, турли соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятларини билдирдилар.

69views0replies
0

president.uz

Бугун, 17 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Хитой дўстлиги ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар аввалида Ўзбекистон президенти Хитой Халқ Республикаси Раисини Хитой куни ва "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг ўн йиллиги билан самимий табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Хитой сармояси ҳажми 5 баробар, корхоналар сони 3 баробар ошди. Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 36 фоизга ошди. Йил охиригача бу кўрсаткич 10 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Икки давлат раҳбарлари яқин 5 йилда товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш учун барча асослар мавжудлиги ҳақида келишиб олдилар.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамкорликда ташкил этиш орқали юқори технологияли лойиҳалар портфелини кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи олий ўқув юртлари – Цинхуа университети ва Пекин университетининг филиалларини очишни таклиф қилди.
Шунингдек, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунлари бўйича илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раисини Ўзбекистонга ташриф буюришини таклиф қилди.
69views0replies
0

Комментарии