Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда Kimyo University Hospital клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент Кимё халқаро университети қошида Kimyo University Hospital клиникаси очилди.

116views0replies
0

Kimyo University Hospital клиникаси катталар ва болалар учун тиббиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича диагностика, амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.  Бу ерда 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, стационар шароитда даволаниш учун 120 та ўрин ташкил этилган.
Ушбу тиббиёт муассасаси нафақат аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, балки тегишли соҳалар бўйича шифокорларнинг малакасини ошириш борасида ҳам ўзига хос марказ вазифасини ўтайди. Бу ерда АҚШ, Жанубий Корея, Туркия ва Хитойдан келган малакали мутахассислар иштирокида маҳаллий шифокорлар учун тиббиёт ютуқлари ва илм-фан янгиликлари юзасидан узлуксиз маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ташкил этилади.
Шу тариқа бу муассаса замонавий клиника, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланади.
Клиникада қуйидаги йўналишлар бўйича шифокорлар фаолият юритади: кардиология, неврология, терапия, эндокринология, гастроэнтерология, ревматология, урология, гинекология, дерматология, жарроҳлик, оториноларингология (ЛОР), пластик жарроҳлик, қон томир жарроҳлик, офтальмология, ортопедия, травматология, аллергология, пульмонология, педиатрия, болалар неврологияси, реабилитация, физиотерапия. Барча шифокорлар юқори тоифага эга ва тиббиёт фанлари номзодлари.
Клиникада Philips, Olympus, Fuji Healthcare ва бошқа кўплаб компанияларнинг тиббий жиҳозлари билан жиҳозланган.
Kimyo University Hospital клиникасининг диагностика бўлими қуйидагилардан иборат: замонавий клиник лаборатория, ультратовуш, МРТ, рақамли рентген, функционал диагностика хоналари. Жарроҳлик бўлими 5 та кўп тармоқли операция хонасидан иборат бўлиб, ҳар қандай мураккабликдаги операцияларни бажариш имконияти мавжуд. Реанимация бўлими шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Стационар бўлимда клиника замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, инсультдан кейинги реабилитация жараёнида сурункали касалликлар, жумладан, қандли диабет, юрак ва буйрак етишмовчилигининг олдини олиш ва даволашни юқори савияда тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.
Kimyo University Hospital болалар бўлими неврологик касалликларга чалинган ёш беморларга ташхис қўйиш ва даволашга ихтисослашган.
Клиника тиббиёт факультети талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун клиник база вазифасини ўтаб, тиббиёт соҳасини малакали кадрлар билан таъминлашга ва сифатли тиббий хизматга бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
116views0replies
0

Комментарии