Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ икки нафар давлат хизматчисини пора олаётган вақтда қўлга олди

Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси ходими, Қорақалпоғистонда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходими пора билан ушланди.

152views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ ходимлари томонидан Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар давлат хизматчиси пора олаётган вақтда қўлга олинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси иккинчи қисми "в", "г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 нафар ишчининг шартнома асосида қонуний ишлагани ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси иккинчи қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
152views0replies
0

Комментарии