Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда “Қизил китоб”га кирган эчкиэмарларни тутиб еган шахс жазоланди

61 ёшли эркак эчкиэмарларни касалликни даволаш учун тутиб еганини маълум қилган.

505views0replies
0

eco.gov.uz

Қашқадарёда Касби туманида яшовчи 61 ёшли фуқаро “Қизил китоб”га киритилган эчкиэмарларни қасддан тутиб, сўйгани учун ҳукм қилинди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилди.
“Касби” МФЙда яшовчи фуқаро М.И. яшаш хонадонида бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб, уларни ваҳшийларча нобуд қилаётгани аниқланди. Тезкор тадбирда 20 та эчкиэмарнинг тутқунликда сақланаётгани ва 43 та эчкиэмар ўлдирилиб, териси шилиб олингани маълум бўлди.
Суд жараёнида эркак уларни гўёки соғлиғини яхшилаш учун истеъмол қилганини тан олди.
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг ҳукмига кўра, судланувчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва 141,9 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.
505views0replies
0

Комментарии