Пойтахт ихтисослаштирилган хизматлари ходимлари ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишларини бошлади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ноқонуний бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириши учун шароитлар яратилади.
"Амалиёт ва таҳлиллар кўрсатганидек, шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади", — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳрида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисидан ҳужжатларини шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текшириш тавсия этилди.
Пойтахт ҳокимлиги ҳам фуқароларни ушбу турдаги мулкни харид қилишда эҳтиёт бўлишга ва юридик хизматлар билан маслаҳатлашишга чақирди.
"Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас. Потенциал хариднинг барча тафсилотларини аниқлаштириш учун ваколатли органларга шахсан ёки онлайн давлат хизматлари орқали мурожаат қилинг", — дейилади ҳокимлик хабарида.