Исроил ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг рус нашри ҲАМАС ҳужумлари натижасида 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг 3 нафари ҳалок бўлгани ва қолган 4 нафари бедарак йўқолгани ҳақида хабар берди.
Исроил ТИВ Ахборот хизматининг айтишича, жорий йил 15 октябрь ҳолатига кўра, Исроил ва Фаластин ўртасидаги урушда 148 нафар хорижлик ҳалок бўлган бўлса, 143 нафар киши изсиз йўқолган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлган исроилликлар сони 1,5 мингдан ошган, 2,5 мингга яқин киши жароҳат олган.
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида қурбонлар сони 2 минг кишидан ошди.