Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда тенгсиз деб топилди

Ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон бокс федерацияси Осиё қитъасининг "Йил федерацияси" дея тан олинди.

284views0replies
0

asbcnews.org

Куни кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.
Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022 йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси, ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиё қитъасининг "Йил федерацияси" дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерацияси томонидан махсус мукофоти топширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси Ахборот хизмати.
Ушбу мукофотни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.
284views0replies
0

Комментарии