Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда ичида йўловчилари бўлган автобусда газ баллон портлади — видео

4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳати олган.

234views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Муборак туманида йўловчи автобусдаги газ баллон портлаб кетгани натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида Isuzu русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган. Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.
“Энг асосийси ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган”, — дейилади хабарда.
234views0replies
0

Комментарии