Поиск
RUUZ

Общество

Энди ўта хавфли жиноят содир этганларнинг жазоси енгиллаштирилмайди

Жиноят кодексига енгилроқ жазо тайинлаш моддаси ўта хавфли рецидивистларга қўлланилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

112views0replies
0

UzNews.uz

Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, рецидивизм жиноятнинг энг хавфли турларидан бири ҳисобланиши, ўта хавфли рецидивист мақомига эга шахслар ўзгарувчан ва айниқса вояга етмаган шахсларга салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб қонун билан Жиноят кодексида белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ турдаги жазони ўта хавфли рецидивистларга нисбатан тайинлашга тақиқ белгиланмоқда.
Хусусан, ЖКнинг 57-моддасига (енгилроқ жазо тайинлаш) 4-банд қўшилиб, унга кўра моддада келтирилган қоидалар ўта хавфли рецидивистларга қўлланилмаслиги кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси жараёни 27 октябрга қадар давом этади.
112views0replies
0

Комментарии