Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда эркак сунъий сув ҳавзасида чўкиб кетиб вафот этди

Эркак сунъий сув ҳавзасига шериги билан бирга балиқ овлаш учун борган.

235views0replies
0

Жамшид Норқобилов

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Қашқадарё вилояти Косон тумани, “Юқори оброн” МФЙда яшовчи, фуқаро Т.З. шу куни Миришкор тумани, Помуқ қишлоғида жойлашган “Сечанкўл” сунъий сув ҳавзасига шериги С.О. билан бирга балиқ овлаш учун бориб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетиб вафот этган, дея UzNews.uz’га хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида 2023 йил 10 октябрда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Т.З.нинг жасади “Сечанкўл” сунъий сув ҳавзасидан топилган.
Марҳум Т.З.нинг жасади ташқи томондан кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ушбу кўлда чўкиб кетгани айтилган “участковый”нинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.
235views0replies
0

Комментарии