Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, 12 октябрь куни Тошкент метросининг “Алишер Навоий” метро бекатида талаба қиз поезд рельсига сакраган. Шу пайт бекатда хизмат олиб бораётган ИИО ходими буни пайқаб, дарҳол поездни тўхтатишга буйруқ берган. Икки ИИО ходими рельсга тушиб, қизни бирга платформага олиб чиққан.
Шундан сўнг, қизга биринчи ёрдам кўрсатилиб, у билан суҳбат ўтказилган. 2005 йилда туғилган фарғоналик қиз Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси экани маълум бўлди.
Ходимлар қизнинг қариндошлари билан боғланиб, воқеа ҳақида хабар беришган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.