Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Самарқандда МДҲ маданият, санъат ва кино ҳафталигини ўтказишни таклиф қилди — фото

Ўзбекистон президенти Қирғизистонда бўлиб ўтаётган МДҲ саммитида иштирок этди.

120views0replies
11

president.uz

Амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида ўтган саммит ишида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва МДҲ бош котиби Сергей Лебедев ҳам қатнашди.
Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Мамлакат етакчиси Ҳамдўстлик мамлакатларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Ташкилот маконида истисно ва чекловларсиз тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакллантириш муҳимлигига эътибор қаратилди. Шу муносабат билан тегишли шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқиш таклиф этилди.
Шунингдек, 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилинган Самарқанд шаҳрида МДҲ маданият, санъат ва кино ҳафталигини ўтказиш таклиф қилинди.
Шунингдек, келгуси йилда МДҲнинг ёшлар пойтахти мақомини олган Тошкент шаҳрида бир қатор ёшларга оид тадбирлар, шу жумладан футбол мусобақаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон етакчиси ўз сўзида таълим соҳасида ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантириш борасида ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурди.
120views0replies
11

Комментарии