Поиск
RUUZ

Общество

8 та суғурта ташкилотига жарима санкциялари қўлланилди

Қонунчиликка амал қилишда камчиликка йўл қўйган суғурта ташкилотларига 254,5 млн сўм миқдорида жарима солинди.

265views0replies
0

uznews.uz

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 8 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, санкциялар “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган суғурта бозорини назорат қилиш бўйича вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида қўлланилган.
Жумладан, суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилмаслик фактлари аниқланиб, бунинг натижасида 254,5 миллион сўм миқдорида жарима солинди.
Жарима санкциялари қўлланилган суғурта ташкилотлари:
EUROASIA INSURANCE” АЖ — ҚK 22,5 млн сўм;
“EUROASIA LIFE INSURANCE” АЖ — 17,5 млн сўм;
“DD GENERAL INSURANCE” AЖ — 34,0 млн сўм;
“SHARQ-SUG’URTA” АЖ — 22,5 млн сўм;
“ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” AЖ — 35,0 млн сўм;
“UNIPOLIS” АЖ СТ — 24,0 млн сўм;
“KAPITAL SUG’URTA” AЖ — 22,5 млн сўм;
“OMAD SUG’URTA” АЖ — 76,5 млн сўм.
265views0replies
0

Комментарии