Поиск
RUUZ

Общество

АЁҚШларда 9 млн литрдан кўп нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланди

Энг кўп сифатсиз нефть маҳсулотлари Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги АЁҚШларда аниқланди.

160views0replies
0

"Ўзэнергоинспекция"

Ўтган 9 ойда айрим хусусий АЁҚШларда 9 млн 150 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг истеъмолга чиқарилишини олди олинди, дея хабар бермоқда "Ўзэнергоинспекция" Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Натижада, жами 179 млн 39 минг литр нефть маҳсулотларининг 9 млн 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади.
Сифатсиз нефть маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
160views0replies
0

Комментарии