Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда аёл ёш фарзандини дўппослади

Аёл яқинларидан нохуш хабар эшитиб, фарзандининг хархашасига жавобан уни ургани аниқланди.

531views1replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 13 октябрь куни Тошкентда аёл ёш болани калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Аниқланишича, фарзандига қўпол муносабатда бўлган фуқаро асли Қашқадарё вилоятидан бўлиб, вақтинча Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган.
Аёл 13 октябрь куни Миробод тумани "Ш.Рашидов" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Алик" номли суратхонага расмга тушиш мақсадида келган.
Аёл билан суҳбат натижасида маълум бўлишича, яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлган вақтида, фарзандининг хархашасига жавобан қўпол ҳаракат содир этган.
Аёл ушбу қилмишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат авваллари бўлмаганлигини ва ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
531views1replies
0

Комментарии