• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 13 октября 2023

Ҳафта сўнгида ҳаво ҳарорати +3 даражага тушиб кетади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

884
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, бугун эрталаб деярли барча жойларда ёғингарчилик тўхтади ва кун давомида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ёғингарчиликсиз об-ҳаво дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +10...+15 даража илиқ атрофида бўлади. Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб ҳарорат +3...+6 даражага пасаяди, кундузи ҳаво аста-секин илиқлашади ва якшанба куни кундузи ҳаво +17...+20 даражагача исийди.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 14-15 октябрь куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат 13 октябрь куни +10...+12 даража, 14 октябрда кечаси +4...+6 даража, кундузи +14...+16 даража, 15 октябрда кечаси +5...+7 даража, кундузи +17...+19 даража бўлади.

884
0