Саранскда 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси МДҲ республикаларидан бирида туғилган фуқарога 4,5 г марихуанани топшираётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Мордовия Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Кейинроқ ҳибсга олинган шахснинг ижарага олинган хонадонини кўздан кечириш чоғида оғирлиги салкам 64 грамм бўлган яна 40 дона ўрам, шу билан бирга 38 дона қоп сотувга тайёрлаб қўйилганлиги аниқланган.
Тергов жараёнида гумонланувчи жиноятга алоқадорлигини тан олди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Известия Мордовия хабарига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистонда тезкор ходим бўлиб ишлаган, иқтисодий жиноятларни фош қилган. 2005 йилда у ички ишлар органларидан бўшатилди. Шундан сўнг у Россияга кўчиб ўтди.