• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 октября 2023

Сурхондарёда қизил китобга киритилган 611 туп тожик ковраги кесиб ташланди

Бунинг натижасида табиатга 300 млн сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.

12 октября 2023
286
0
Экология вазирлиги

Сурхондарё вилояти Узун тумани "Боботоғ" давлат ўрмон хўжалигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ўрмон хўжалигининг "Файзова" бўлими, 6-айланма 7-кварталининг "Арчабулоқ" массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсадиган тожик ковраги ўсимлигига кўп миқдорда зарар етгазилганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги Ахборот хизмати.

Унга кўра, ўрганишлар натижасида ўрмон ходимларининг ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида ҳудуддаги Қизил Китобга киритилган 611 туп тожик ковраги ўсимлиги ноқонуний тарзда кесиб олинганлиги ва бу билан табиатга 302 миллион 445 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилди.

12 октября 2023
286
0