Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ЙТҲ содир этган 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси судда жаримага тортилди

Иккала ҳайдовчилар ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан транспорт воситасини бошқарган.

266views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда Equinox автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган вақтда светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Nexia-3 автомашинасининг орқасидан келиб ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Аниқланишича ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 16 июль куни содир этилган. 2005 йилда туғилган Р.М. ҳайдовчилик гувоҳномасига ва бошқа тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан EQUINOX автомобилини бошқариб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Қизиғи Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчисининг ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, EQUINOX ҳайдовчиси МЖтКнинг 133 ва 135-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан МЖтКнинг 133 ва 33-моддасини қўллаб БҲМнинг 3 баравари (990 000 сўм) МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисми билан БҲМнинг 5 баравари (1 650 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.
Nexia-3 ҳайдовчиси эса МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 5 баравари (1 650 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
266views0replies
0

Комментарии