• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 11 октября 2023

“Фаластин муаммоси ҳар бир мусулмоннинг қалбида” — Путин (видео)

Россия президенти Владимир Путин Исроил ва Ғазо сектори ўртасида давом этаётган урушга изоҳ берди.

233
0

Россия раҳбари Исроилнинг "жойлашув сиёсати"ни зўравонликнинг янги авж олишининг сабабларидан бири деб атади ҳамда Фаластин муаммоси ҳар бир мусулмоннинг қалбида эканлигини ва улар томонидан адолатсизлик сифатида қабул қилинишини таъкидлади. Путиннинг айтишича, АҚШ сиёсий муаммоларни ҳал қилиш ўрнига Фаластинга “садақа” бериш билан шуғулланиб келган.

Президент шунингдек, Исроил ташкил этилганда суверен Фаластинни яратиш ҳақида ҳам гапирилганини, аммо бу ҳеч қачон амалга оширилмаганини эслатди.

“АҚШ араб-исроил можаро зонасидаги механизмларни эътиборсиз қолдирди. Кейин эса ҳамма нарсани бир ўзи тузатишга қарор қилди. Сўнгги йилларда улар фаластинликларнинг моддий эҳтиёжларини қондиришга эътибор қаратди", - деди Путин.

Президент Исроил ва Фаластин ҲАМАСни "аёлларни тинч қўйишга" ва эркаклар ўзаро жанг қилишга рухсат беришга чақирди.

"Россия Исроил ва Фаластиндаги ғазаб жуда катта эканини тушунади, аммо биз тинч аҳоли йўқотишларини минималлаштиришга, болалар ва аёлларни ёлғиз қолдиришга ҳаракат қилишимиз керак", - деди президент.

233
0