Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича, Учтепа тумани "Бешкайроғоч" кўчасида олиб борилаётган коллектор курилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар "Шафоат" МЧЖ ходимлари ишлаётган бўлган. Тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасиданг ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.