Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда чуқурлик қазилаётганда тупроқ ўпирилди — 3 киши тупроқ остида қолган бўлиши мумкин (видео)

ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

496views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Учтепа туманида қувур учун чуқурлик қазиш вақтида ишчиларни тупроқ босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
496views0replies
0

Комментарии