Поиск
RUUZ

Общество

Метрополитен ДУК нима сабабдан метро поездлари бузилаётганини очиқлади

Йўловчилар метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетишлари ҳаракат интервалини узайишига олиб келмоқда.

174views0replies
0

UzNews.uz

Метрополитенда сўнгги вақтларда юзага келаётган камчиликлар юзасидан "Тошкент метрополитени" ДУК муносабат билдирди.
Йўловчилар сонини кескин кўпайиши метро вагонларга белгиланган йўловчиларни сонини 2 марта кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келмоқда.
"Шу билан бирга, йўловчилар томонидан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги яъни, ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида туриб қолиш, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суяниш ҳамда поезднинг бош ва сўнги вагонлари билан бир қаторда ўрта вагонларидан тенг фойдаланмаётганликлари асосий сабаблардан бири бўлмоқда", - дейилади муносабатда.
Шунингдек, йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилаётгани айтилди. Сўнгги ҳафтада 9 та шундай ҳолат кузатилгани маълум қилинди. Бундай вазиятда йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олиниши ва бу ҳолат ҳаракат интервалини узайишига олиб келиниши тушунтирилди.
Янги метро вагонлари 2 ойдан сўнг келиши ва янги вагонлар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ҳамда Ер усти халқа йўли йўналишида вагонлар сони ортиши ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилиши айтилди.
Метрополитен ДУК йўловчиларимиздан тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларга чиқишларини сўради.
174views0replies
0

Комментарии