Поиск
RUUZ

Реклама

Hurricane Edition дизайнли Forthing T5 EVO HEV гибрид кроссовери энди Ўзбекистонда

Кроссовер 2022 йилда кириб келган версиядан катта радиатор панжара ва ўзгартирилган бамперларга эга спорт дизайни билан ажралиб туради. Хитойда унинг ташқи кўриниши кўпинча Lamborghini Urus билан солиштирилади.

216views0replies
0

Ушбу T5 EVO HEV ҳажми катталашди ва энди унинг аниқ ўлчамлари 4595 х 1860 х 1690 мм, ғилдирак базаси эса 2715 мм.
Модель 170 от кучига эга 1,5 литрли турбо двигатель билан тақдим этилган. У 177 от кучига эга электр мотор билан жуфтликда ишлайди. Айнан шу кўрсаткич автомобиль паспортига мос келади. У 100 км/соат тезликка эса 7,1 сонияда эришади.
Батарея қуввати эса 2 кВт соатни ташкил қилади. Сиз уни розеткадан қувватлай олмайсиз – машинада зарядлаш порти йўқ. Аммо бу шарт ҳам эмас, чунки у анъанавий гибрид ҳисобланади, бу ерда двигатель тортиш батареясини мустақил равишда қувватлайди. T5 EVO HEV ёқилғи сарфи 100 километрга ўртача 4,2 литрни ташкил қилади. Тўлиқ ёқилғи бакида (55 литр) эса 1160 км масофани босиб ўтиши мумкин.
Автомобилни расмий дистрибьютор орқали сотиб олиш мумкин.
Мақола Autoexpertuz номидан тайёрланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
216views0replies
0

Комментарии