Поиск
RUUZ

Реклама

Пулларни киберфирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш ҳақида Payme экспертидан маслаҳатлар

Эксперт маълумотларни қандай сақлаш, киберфирибгарлик схемалари ва улардан қандай қочиш ҳақида гапириб беради.

109views0replies
0

Кибержиноят дунёдаги асосий таҳдидлардан бирига айланди. Сўнгги йилларда банк карталаридан пул ўғирлашга қаратилган фирибгарлик схемалари кўпайди.
13 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий банкида киберхавфсизлик мавзусига бағишланган форум бўлиб ўтди. Марказий банк Payme фирибгарликга қарши курашда фойдаланадиган усул ва воситалар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг рақамли саводхонлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади («Фирибгарни мағлуб эт» ўйини).
Октябрь ойининг бошида Payme нинг ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари Нуржау Болатбек Марказий Евроосиё 2023 киберхавфсизлик саммитида сўзга чиқиб, «Ўзбекистон бозорида киберхавфсизликни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари» мавзусидаги маърузасини тақдим этди. Бугун Нуржау маълумотларингизни қандай сақлаш, киберфирибгарлик схемалари ва улардан қандай қочиш ҳақида гапириб беради.
1. Ижтимоий инженерия билан ҳужум
Ижтимоий инженерия – бу жиноятчилар томонидан қўлланиладиган киберҳужум. Фирибгарлар психологик манипуляцияларни ишлатган ҳолда фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Ушбу фирибгарлик тури дастурий таъминот заифлиги билан эмас, балки фойдаланувчининг хатосига асослангани боис алоҳида эътиборга лойиқ.
Ҳимояланиш учун:
- шубҳали манзиллардан келган электрон хатларни очманг. Ўзига тортадиган таклифлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг;
- икки факторли аутентификациядан фойдаланинг, яъни аккаунтингизни фақат пароль ёрдамида ҳимоя қилишга уринманг. Турли аккаунтлар учун бир хил паролдан фойдаланманг.
2. Фишинг
Энг оммабоп фирибгарлик турларидан бири – банк ёки бошқа кредит ташкилотлари номидан сохта электрон хатлар ёки СМС-хабарлар жўнатилиши. Ушбу хабарларда фойдаланувчидан карта рақами, муддати ва CVV рақами сўралади. Кўплаб фуқаролар бундай ҳолатларда алданиб қолиши ҳеч гап эмас.
Ҳимояланиш учун:
- сиздан шахсий маълумотларингизни кўрсатишни ёки янгилашни сўрашса, ишонманг. Банклар ҳеч қачон шахсий маълумотларни тақдим этишни сўраб СМС жўнатмайди.
- агар хабар сизга шубҳали кўринса, банк билан расмий каналлар орқали тўғридан-тўғри боғланинг.
3. Зарарли дастурлар
Фирибгарлар банк карталари маълумотларини қўлга киритиш учун зарар келтирувчи дастурлардан ҳам фойдаланади. Фишинг хатлари ёки сохта веб-саҳифалар орқали улар сизни қурилмангизга хавфли дастурларни юклаб олишга ундаши мумкин. Бунинг натижасида фирибгарлар аккаунтларингизни бузиб кириш имконига эга бўлишади.  
Ҳимояланиш учун:
- текширилмаган ҳаволалар орқали ўтишда эътиборли бўлинг, ёлғон маълумотларга алданиб қолманг;
- ҳимояловчи дастурий таъминотдан (антивирус) фойдаланинг. У сизнинг қурилмангизни турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилади.
«Фирибгарлар ҳиссиётлар билан ўйнашни ўрганиб олишган. Улар яхши психологлар, сизни қандай ишонтиришни билишади. Фирибгарлик схемаларини англаш ва эҳтиёткорлик ҳиси сизга ўзингизни ҳимоя қилишга ва пулларингизни хавфсиз сақлашга ёрдам беради», – дея тавсия қилади Payme ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари Нуржау Болатбек.
Payme иловасини iOS ва Android тизимларига юклаб олишингиз мумкин.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
109views0replies
0

Комментарии